
Руни АПЛга қайтмоқчи эмас
АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клубида фаолият олиб бораётган ҳужумчи Уэйн Руни ўзининг ижара асосида АПЛ клубига қайтиши мумкинлиги борасидаги хабарларни инкор этди.
Қайд этиш лозимки МЛС тобора ўз якунига етиб бормоқда ва 33 ёшли футболчи қишда ўйин амалиётисиз қолиши мумкин. Аммо, Руни барибир "Ди Си Юнайтед" сафида қолмоқчи ва Англияга фақат янги йил таътилида бормоқчи.
Маълумот учун, Руни жорий мавсум "Ди Си Юнайтед"да жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар