Қатарлик футболчи Али Даининг тарихий рекордини йўққа чиқарди

  • 1 февраль, 2019, 19:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор айни дамда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Япония ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасида Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Учрашувда қатарликлар ҳисобни очишди. Эътиборлиси, ушбу голга Алмоез Али муаллифлик қилди ва ўзининг мусобақадаги голлари сонини 9тага етказиб олди ва Осиё кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Бунгача эса битта Осиё кубогида энг кўп гол уриш бўйича рекорд эронлик афсонавий футболчи Али Даига тегишли эди. У 1996 йилги қитъа биринчилигида рақиблари дарвозасига 8та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!