Про-лиганинг яна бир клубига техник мағлубият ёзилди

CHERY AUTO

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмагани сабабли “Динамо” қарши ўйинда ҳаққулободликларга техник мағлубият ёзилган эди.

Tecno

Бугун Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ёзёвон” – “Хотира-79” ўйини ҳам ўтказилмади. Бунга сабаб ёзёвонликлар бадал пули ва тартиб-интизом қўмитаси қарорлари бўйича қарздорликни ўз вақтида узиш борасида етарлича амалий ишлар бажаришмади. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Жамоа вакиллари Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ҳаракатга тушишди. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурган эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ПФЛ худди шундай вазиятда бўлган “Хоразм” ҳамда “Хотира-79” жамоаларига нисбатан бундай қатъий чоралар кўрмади. Сабаби “Хоразм” ва “Хотира-79” жамоалари ёзги трансферлар якунланишидан аввал мавжуд камчилик ва қарздорликларни узиш бўйича кафолат хати тақдим этишди. Бироқ “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоалари раҳбарияти мазкур ҳолатга бепарволик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!