Пеллегрини эски шогирдини яна АПЛга қайтармоқчи

  • 9 ноябрь, 2018, 11:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Tecno

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра Насрининг хизматларига "Вест Хэм" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жиддий қизиқиш билдира бошлади. Таъкидлаш керакки, Насри "Манчестер Сити"да айнан Пеллегрини қўл остида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, Самир Насрининг сўнгги жамоаси "Антальяспор" бўлган эди. Бироқ, футболчининг қонида таъқиқланган моддалар аниқлангач, 18 ойга дисквалификация қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!