"Пахтакор" ва "Бунёдкор" хотира турнири финалида ўйнайди

CHERY AUTO

 

Tecno

Шу кунларда "Пахтакор" жамоаси собиқ футболчилари хотирасига бағишланган мусобақа ўтказилмоқда. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасида Борис Петухов, Равшан Юнусов, Зафар Расулов ва Виктор Варюхин хотирасига бағишлаб ўтказилаётган 1-Республика турнирида 12 жамоа ғолиблик учун курашга киришганди.

Бугун финалчилар номи маълум бўлди. Ўз гуруҳларида пешқадам бўлган 4 жамоа ярим финалда майдонга тушишди. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарбияланувчилари ҳал қилувчи беллашувда эртага "Чилонзор" стадионида соат 10:30да тўқнаш келишади.

Ярим финал

"Пахтакор" - "Бухоро" - 7:0
БЎСМ-16 - "Бунёдкор" - 0:3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!