
ПСЖ Филипе Луис учун 5 миллион бермоқчи, "Атлетико" эса 4 баробар кўпроқ сўрамоқда
"Атлетико" Мадрид ва ПСЖ клублари ҳимоячи Филипе Луиснинг трансфери борасида келишишдан анча узоқда.
Cadena SER тарқатган хабарга кўра парижликлар 33 ёшли бразилиялик футболчи учун 5 миллион евро таклиф қилишмоқда, бироқ “матрасчилар” улар таклиф қилаётган маблағдан 4 баробар кўп, яъни 20 миллион евро сўрашмоқда.
Аммо, Филипе Луиснинг бу борадаги хоҳиши вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин. У эса “Атлетико”да захира футболчиси бўлишни истамаяпти ва раҳбариятдан ўзини бошқа клубга қўйиб юборишни сўрамоқда.
Фикрлар