
ПСЖ 1960 йилда "Тоттенхэм" томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади
Хабарингиз бор ПСЖ кеча Франция чемпионатининг 11-турида сафарда “Марсел”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Эътиборлиси, парижликлар шу тариқа топ-5 чемпионатлари тарихида бу борада 1960 йил “Тоттенхэм” томонидан ўрнатилган рекордни такрорлашди. Ўшанда “шпорлар” ҳам Англия чемпионатининг дастлабки 11та турининг барчасида ғалаба қозонишган эди.
Таъкидлаш лозимки, ПСЖнинг чемпионатдаги навбатдаги ғалабаси уларни бу борада яққол рекордчига айлантиради.
Фикрлар