Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатининг илк ғолиби аниқ

CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Айни паллада мусобақанинг илк ғолиб ва совриндорларининг номи аниқ. 

Tecno

Қизлар ўртасида 48 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги беллашувда Таиланд терма жамоаси вакиласи Чирапхан Натхавонг даст кўтаришда 81, силтаб кўтаришда 100, иккикураш бўйича 181 килограмм натижа билан олтин медални ўзиники қилди. Кумуш медаль бразилиялик Луанна Оливейрага насиб этган бўлса, ҳисндистонлик Жхили Далабехера кучли учликни якунлаб берди. 

Оғир атлетика. Ёшлар ўртасида ЖЧ. Тошкент

Қизлар, -48 кг 

1. Чирапхан Натхавонг (Таиланд) – 181кг (81кг + 100кг)

2. Луанна Оливейра (Бразилия) – 172 (76 + 96)

3. Жхили Далабехера (Ҳиндистон) – 167 ((75 + 92)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!