“Навбаҳор” ўз тарбияланувчисини ортга қайтарди

CHERY AUTO

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган "Навбаҳор" сафига бугун Аюбхон Нўъмонов қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов маълум қилди.

Tecno

Асли Наманган футболи тарбияланувчиси саналмиш Нўъмонов 2015-2017 йилги мавсумлар давомида Бекободнинг “Металлург” клубида сафида тўп тепиб, мутахассис ва мураббийларнинг эътирофига сазовор бўла олди. 1991 йилнинг 22 июль санасида туғилган ярим ҳимоячи “Навбаҳор” сафида ҳам ишончли ўйин кўрсатишига ишонч билдирилмоқда.

Бугун олдин хабар бериб ўтганимиздек, “Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги дастлабки назорат учрашувини “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс соат 15.00да “Оқ-тепа” ўйингоҳида бошланади. Эрталабки машғулотларда иштирок этган жамоа аъзолари айни пайтда назорат ўйинига тайёргарлик кўришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!