
"Наполи" президенти: "Сан-Паоло" стадиони борган сари ҳожатхонага ўхшаб бормоқда
“Наполи” клуби президенти Аурелио Де Лаурентис жамоанинг уй стадиони ҳисобланган “Сан-Паоло” ўйингоҳининг айни дамдаги ҳолатидан норози эканлигини билдириб ўтди.
“Агар мен кенгаш раиси бўлганимда, жамоада ҳеч қандай молиявий муаммолар бўлмасди. Мен “Сан-Паоло”нинг эскириб қолганини айтавериб чарчадим. Стадионни таъмирлаш ўрнига уни тобора ҳожатхонага ўхшатиб юборишмоқда.
Мен Ауриккионинг (стадионни қайта қуриш бўйича маъсул ходим) бу борадаги ёлғонларига кўникиб қолдим. Аммо у нега “Сан-Паоло” 8 йил ичида ҳожатхонага ўхшаб қолганини тушунтириб бериши керак”, - дейди Де Лаурентис.
Фикрлар