
"Наполи" Кулибалини 100 миллионга ҳам сотмади
"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис раҳбарият жамоа ҳимоячиси Калиду Кулибали борасида келган 100 миллион евролик таклифни рад этгани ҳақида айтиб ўтди.
"АПЛ клуби Кулибали учун 100 млн евро таклиф қилгани рост. Лекин биз уни сотмоқчи эмасмиз ва бу борада музокаралар ҳам ўтказмаймиз. Кулибали ажойиб йигит ва у билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо бўлмаган", - дейди Аурелио Де Лаурентис.
Маълумот учун, Сенегал терма жамоаси аъзоси неаполликлар сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар