
"Наполи" "Боруссия"ни ишончли ҳисобда енгди (видео)
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган беллашувда неаполликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Даставвал 7-дақиқада Аркадиуш Милик ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.
29-дақиқада эса бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйган Никола Максимович ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Иккинчи бўлимда эса немислар Максимилиан Филипп томонидан киритилган гол туфайли ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Ўйинга якуний нуқтани эса Хосе Кальехон 90-дақиқада қўйди - 3:1.
Қуйида ушбу ўйин видеошарҳи билан танишасиз.
Фикрлар