
Мхитарян жароҳатидан тузалди
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жароҳатидан деярли фориғ бўлди. У тез орада жамоа машғулотларига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли арманистонлик футболчи декабрь ойи охирида ўнг оёқ суюкларини синдирган эди. У янги ҳафтадан бошлаб “Арсенал”нинг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлайди.
Маълумот учун, Мхитарян жорий мавсум “канонирлар” сафида 14та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ва 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар