Муроджон Аҳмадалиевни жиддий синов кутиб турибди

  • 21 август, 2018, 13:50
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Сўнгги йилларда профессионал боксчиларимиз АҚШ ва Россияда ўтаётган турли бокс кечаларида муваффақиятли иштирок этиб, ғалабаларга эришмоқдалар.

Tecno

Ана шундай боксчилардан бири Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевдир. У профессионал рингдаги навбатдаги  жангини 23 август куни АҚШнинг Калифорния штатида ўтказади.

Муроджонга мазкур бокс кечасида чилилик Рамон Контрерасга қаршилик кўрсатади.

Маълумот учун, Аҳмадалиев бунгунги кунга қадар  учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 33 ёшли Контрерас эса 15 жангда ғалаба қозониб 6 тасида мағлуб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!