"Милан" футболчиси учун мавсум тугади, у ЖЧ-2018ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

  • 22 апрель, 2018, 19:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Билья кеча А Сериянинг навбатдаги турида "Беневенто"га (0:1) қарши баҳсда жароҳат олгани маълум бўлди.

Tecno

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра шифокорлар 32 ёшли бразилиялик футболчининг умуртқа қисми жароҳатланганлигини айтишмоқда. Бильянинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум. Лекин у ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Билья жорий мавсум А Сериянинг жами 27та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голга ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!