Маурицио Сарри Ракитични "Челси"да кўрмоқчи

  • 29 январь, 2019, 15:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" хавбеки Иван Ракитичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчига шахсан "аристократлар" бош мураббийи Маурицио Сарри қизиқиб қолган ва уни жамоасида кўришни хоҳламоқда. Ушбу трансфер мавсум якунлангач амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ракитич “Барселона”да қолмоқчилиги ҳақида гапириб ўтган эди.

Маълумот учун, Ракитич “Барселона” сафига 2014 йил “Севилья”дан кўчиб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!