"Манчестер Юнайтед" ПСЖга қарши жавоб баҳси олдидан жиддий йўқотишга учради

  • 13 февраль, 2019, 12:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, кеча "Манчестр Юнайтед" Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида ўз майдонида ПСЖга (0:2) имкониятни бой бериб қўйди.

Tecno

Шу куни учрашувнинг 90-дақиқасида манкуанликлар етакчиси Поль Погба ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Энди франциялик футболчи 6 март куни Парижда бўладиган муҳим баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум 23та ўйинда иштирок этиб ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!