"Манчестер Сити" дарвозабони жаҳон рекордини ўрнатди

  • 11 май, 2018, 21:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Эдерсон Мораес тўпни узоққа тепиш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Tecno

Клуб расмий сайтининг хабар беришча 24 ёшли бразилиялик посбон тўпни 75,35 метр узоқликка қадар етказа олди.

Маълумот учун, Эдерсон “шаҳарликлар” сафига ўтган ёз “Бенфика”дан 40 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум АПЛнинг 16та баҳсида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!