
"МЮ" ҳамшаҳарига чемпионликни тақдим қилмади (Видео)
Англия Премьер-лигаси 33-турида “Манчестер Сити” жамоаси “Манчестер Юнайтед”ни ўз майдонида қабул қилди.
Ўйин қизиқарли, муросасиз ва голларга бой тарзда кечди. “Шаҳарликлар” танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетганди. Аммо "МЮ" иккинчи бўлимда жуда фаол ўйнади ва бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди.
Поль Погбанинг дубли ва Крис Смоллингнинг гол "қизиб иблислар"га 3 очкони тақдим қилди. "Манчестер Сити"нинг чемпионлиги эса кечроққа қолдирилди.
Фикрлар