Лукас Билья соғайди, аммо...

  • 8 май, 2018, 08:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Билья жароҳатидан тузалиб, сафга қайтишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 32 ёшли аргентиналик футболчи кутилганидан кўра тезроқ соғайган. Билья айни дамда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Аммо, унинг 9 май куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган Италия кубоги финалида майдонга тушиши аниқ эмас.

Маълумот учун, Билья жорий мавсум А Серияда жами 27та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узтма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!