
“Ливерпуль” ҳимоячиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди
"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Жоэль Матип жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Хабарларга қараганда 26 ёшли германиялик футболчи тез орада сонидан операция қилинади. Шундан сўнг унинг соғайиши учун бир неча ой вақт талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал босқичи доирасида эртага ўз майдонида "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.
Фикрлар