“Лестер” Мусани Саудия клубига сотмади

  • 21 июль, 2018, 22:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг “Лестер” клуби ўзининг нигериялик ҳужумчиси Ахмад Мусани Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига сотишни истамади.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра саудияликлар 25 ёшли футболчи учун “тулкилар”га 12 млн фунт таклиф қилишган. Бироқ, ушбу таклиф инглиз клубини қониқтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Саудия Арабистони клуби Мусани энг кўп маош олувчи африкалик футболчига айлантириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!