
Касильяс фаолиятини қаерда якунламоқчи эканлигини айтди
"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини қайси жамоада якунламоқчи эканлигини айтди.
“Бу ерда тўп сураётганимдан мамнунман. Фаолиятимни “Порту”да якунламоқчиман”, - дейди 37 ёшли испаниялик дарвозабон.
Маълумот учун, Касильяс 1999-2015 йилларда Мадриднинг “Реал” клубида тўп сурган. Шундан сўнг “Порту” сафига кўчиб ўтган.
Фикрлар