
International Champions Cup. Принципиаль тўқнашув ёхуд "Рома" "Барселона"га қарши ўйнайди
Хабарингиз бор шу кунларда дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида Европанинг гранд клублари янги мавсум олдидан ташкил этиладиган анъанавий International Champions Cup тижорий турнирида иштирок этишмоқда.
Эртага тонгда АҚШнинг Арлингтон шаҳридаги "AT&T Стэдиум"да турнир доирасида "Рома" ўтган мавсум Чемпионлар лигасида сенсацион тарзда мусобақадан чиқариб юборган "Барселона"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан тонг соат 07:00да бошланади.
"Барселона" – "Рома"
Стадион: " AT&T Стэдиум" (Арлингтон, АҚШ)
Бошланиш вақти: 5:00
Бош ҳакам: Хосе Карлос Риверо (АҚШ)
Тахминий таркиблар:
"Барселона": Силлессен – Лангле, Мингуэса, Миранда, Мело, Малком, Пуч, Роберто, Перес, Мунир, Алькасер.
"Рома": Фузато – Манолас, Жезус, Коларов, Фасио, Флоренци, Де Росси, Стротман, Ундер, Пасторе, Жеко.
Фикрлар