Факт: "Нефтчи" сўнгги марта 11 йил олдин "Локо" майдонида ғалаба қозонган

CHERY AUTO

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Нефтчи” клубини қабул қилади. Ушбу учрашувни ёш рефери – Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин соат 20:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак, “Локомотив” шу пайтга қадар “Нефтчи”га қарши 27та ўйин ўтказган.

Ўзаро ўйинларнинг 15 тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган. 7 та беллашувда эса фарғоналикларнинг “қўли баланд” келган. Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 48 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган, ўз дарвозаларидан эса 33 бор тўп ўтказиб юборган.

“Локомотив”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 ва 2017 йилги мавсумларда қайд этилган – 4:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Нефтчи” билан ўтган 13 баҳснинг 9тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳс томонларнинг кучи тенг келган. Қолган 2 ўйин "Нефтчи"нинг ғолиблиги билан якунланган.

Биринчи даврадаги баҳсда “Локомотив” сафарда 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, уч очкони қўлга киритганди.

Факт: “Нефтчи” “Локомотив” майдонидаги сўнгги 2 баҳсда бир ҳил 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраган.

“Локомотив” ўз майдонида ўтган сўнгги 11 баҳсда умуман мағлуб бўлмаган.
“Нефтчи” “Локо” майдонида сўнгги марта 2007 йилнинг 16 апрелида ғалабага эришган. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!