Факт! АГМК Жиззахда фақат бир бор ғалаба қозонган

BEPUL PROPAN

"Сўғдиёна" матбуот хизмати жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этди.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 10-турида “Сўғдиёна” сафарда АГМК жамоасига қарши баҳс олиб борган эди ва ушбу ўйинда ҳисоб очилмаган. Pepsi Суперлига 21-турида Сўғдиёна ўз майдонида 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. 24-турда эса жиззахликлар Олмалиқда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда АГМК клублари шу кунгача 19 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 6 та, АГМК ҳисобида 8 та ғалаба мавжуд. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик олмалиқликлар томонида - 27:35.

“Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 23 очкони қўлга киритган бўлса, АГМК ҳам 29 очкони қўлга қиритган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар :

11.08.2018 «Сўғдиёна» – АГМК 1:3
18.03.2017 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 3:2
14.05.2016 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:0
30.10.2015 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:0
09.08.2014 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 0:0
04.08.2013 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 2:2
15.10.2011 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 5:2
23.03.2009 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 3:2
20.09.2008 «Сўғдиёна» – «Олмалиқ» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 9 та ўйиндан 5 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. АГМК ҳисобида эса битта ғалаба мавжуд.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ

“Сўғдиёна”- АГМК баҳси эртага 4 ноябрь куни соат 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!