
“Челси” бугун Саррини бош мураббий сифатида таништириши мумкин
Лондоннинг “Челси” клуби “Наполи” билан 59 ёшли мутахассис Маурицио Саррининг трансфери бўйича келишувга эришди.
Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра Сарри “аристократлар” устози сифатида бугуннинг ўзида таништирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Сарри гарчи “Наполи”дан кетган бўлсада, унинг клуб билан амалдаги шартномаси тугашига яна бир йил муддат бор эди. Шу боис неаполликлар Саррининг янги жамоаси ҳисобланаётган “Челси”дан бунинг эвазига товон пули талаб қилишаётган эди.
Фикрлар