"Челси" Кантега янги шартнома таклиф қилди

  • 7 август, 2018, 08:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг франциялик ярим ҳимоячиси Нголо Кантега янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “аристократлар” 27 ёшли Кантени тўлиқ қаноатлантирадиган, яъни йилига 17 млн евро маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Канте “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 89та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!