
Бускетс: Билмадим нега, аммо “Рома” кучлироқ ўйнади
“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс “Рома”га қарши (0:3) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан кейин ўз фикрини билдирди. Каталонияликлар икки ўйин натижасига кўра (4:4) ўз уйида ўтказиб юборилган гол туфайли ЕЧЛни тарк этди.
“Рома” гол уриши керак эди ва улар қатъийлик кўрсатишди. Биз эса қандайдир сабаблар туфайли уларга қаршилик кўрсата олмадик. Вазиятларни қай тариқа яратишни билмадим ва ўйин тизгинини ўзгатира билмадик. Билмадик нега, аммо “Рома” кучлироқ ўйнади.
Биз ўтган йили ҳам шунга ўхшаш вазиятда мағлуб бўлгандик ва бу такрорланмаслиги ҳақида ўзимизга сўз берган эдик. Лекин биз мусобақани тарк этишга мажмубмиз”, – деб Бускетс сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.
Фикрлар