"Атлетико" - "Реал" Превью

  • 9 февраль, 2019, 09:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бугун Ла Лиганинг 23-турида мухлислар “Атлетико” ҳамда “Реал” клублари ўртасидаги Мадрид дербисига гувоҳ бўлишлари мумкин. Ушбу жамоалар гарчи бир шаҳарнинг шарафини ҳимоя қилишсада, ўрталарида принципиаллик жуда катта.

Tecno

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Атлетико” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги сўнгги 4та баҳс (90 дақиқа) дуранг билан якунланган.

- “Матрасчилар” Ла Лига доирасида ўз майдонларида ўтказилган сўнгги 9та ўйиннинг 7тасида гол ўтказиб юбормади.

- “Қироллик клуби” эса чемпионатнинг сўнгги 4та ўйинидан буён рақиблари дарвозасига камида 2тадан кўп гол уришни уддалаб келмоқда.

- “Атлетико” чемпионатнинг сўнгги 6та ўйинидан 5тасида рақиб дарвозасига 2тадан кўп гол ура олмаяпти.

"Атлетико" – "Реал"

Стадион: "Ванда Метрополитано" (Мадрид)

Бошланиш вақти: 20:15

Бош ҳакам: Хавьер Фернандес

Тахминий таркиблар:

"Атлетико": Облак – Ариас, Годин, Хименес, Эрнандес – Корреа, Родри, Томас, Сауль – Гризманн, Мората.

"Реал": Куртуа – Карвахаль, Варан, Рамос, Ригелон – Каземиро, Модрич, Кроос – Винисиус, Васкес, Бензема.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!