"Арсенал"га Мексика терма жамоаси етакчиси керак

  • 28 Jun 20:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Порту" клуби ярим ҳимоячиси Эктор Эррера "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Correio da Manha нашри тарқатган хабарга кўра портуликлар Мексика терма жамоаси етакчиларидан бирини 20 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Эррера якунланган мавсум “Порту” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эррерага Мадриднинг “Реал” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!