АПЛнинг икки гранди 21 ёшли италиялик футболчи учун кураш бошлади

  • 18 ноябрь, 2018, 19:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия премьер-лигасининг икки гранди - "Челси" ва "Ливерпуль" "Фиорентина" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Tuttоsport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра ҳар иккала инглиз клуби ҳам 21 ёшли италиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки  трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Ушбу трансфер эса уларга тахминан 50 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Кьеза учун шунингдек "Ювентус", "Интер" ва "Наполи" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “бинафшаранглилар” сафида жами 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!