
74 та гол урган ҳужумчини оламиз!
“Челси” ёзги трансферлар даврида кўп гол ура оладиган ҳужумчи олишни режалаштиряпти. “Аристократлар” шу пайтгача “Наполи”га тегишли бўлган Виктор Осимхенни олишни режалаштириб келаётган эди.
Football Transfers нашрининг маълум қилишича, лондонликларнинг режаси ўзгарди. Гап шундаки, Осимхеннинг трансфери ҳар қандай клубга қимматга тушади ва мураккаб жараённи талаб қилади. Бундан ташқари, нигериялик тўпурар жуда катта маош талаб қилаётгани ҳам “аристократлар”ни бошқа ҳужумчи қидиришга мажбур қилди.
“Челси” раҳбарияти асосий форвард позициясига “Астон Вилла” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Олли Уоткинсни чорлаяпти.
29 ёшли Уоткинс жамоани ёшартириш сиёсатини олиб бораётган “виллаликлар” режасига кирмай қолди ва ёзда ўзига бошқа жамоа топишига тўғри келяпти.
Уоткинс Англия Премьер-лигасида 180 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 74 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 35 та голли пас узатган.
Фикрлар