7 йил олдин атиги 15 дақиқа ўйнаган ҳужумчини терма жамоага чақиришди

  • 4 октябрь, 2024, 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажараётган Ли Карсли кутилмаган қарор қабул қилди.

Tecno

Бу мутахассис октябоь ойидаги йиғин ва учрашувларга “Тоттенхэм” ҳужумчиси Доминик Соланкени чақиртирди.

Соланке бунгача Англия терма жамоаси бир марта майдонга тушган. 27 ёшли  ҳужумчи 2017 йил мамлакат бош жамоасида дебют ўйинини ўтказиб, Бразилияга қарши ўртоқлик баҳсида 15 дақиқа ҳаракат қилган эди.

Аслида “Челси” тарбияланувчиси бўлган Доминик “аристократлар” жамоасидан ташқари “Витесс”, “Ливерпуль”, “Борнмут”да ўйнаб, 2024 йилнинг ёзида “Тоттенхэм”дан қўним топди.  

Лондон клубида форварднинг ишлари юришиб кетди. Олтита учрашувда учта гол ва битта ассист қайд этган марказий ҳужумчи терма жамоа мураббийлар штаби назарига тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!