64 миллион фунт эвазига умидлар билан олиб келинган футболчи МЮни тарк этиш арафасида

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби икки йил аввал 64 миллион фунт (+8 млн бонус) эвазига харид қилган даниялик ҳужумчиси Расмус Хойлунд билан хайрлашишга тайёр. 
 
"Тhe Telegraph" нашрининг ёзишича, клуб футболчини сотишга шошилмаяпти. Бироқ, айниқса "Интер" қизиқиш билдирар экан, таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 
 
"Қизил иблислар" 22 ёшли футболчини ҳозир 38–42 миллион фунт атрофидаги нархда қўйиб юбориши мумкин. Миланликлар эса футболчини аввало ижарага олиб, сўнгра мажбурий ёки ихтиёрий сотиб олиш ҳуқуқи билан трансферни амалга оширишни кўзламоқда. 
 
Шунга қарамай, МЮ раҳбарияти доимий трансферни афзал кўрмоқда — битимда аниқ ва қатъий шартлар белгиланишини истайди. 
 
Футболчининг жамоадан кетишига асосий сабаб сифатида - ёзги трансферлар ойнасидаги бир нечта ҳужумкор футболчиларнинг келиши бўлмоқда.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!