37 ёшли ўзбек боксчиси АҚШда навбатдаги жангини ўтказди (Видео)

  • 28 июнь, 2021, 13:09
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

АҚШда фаолият олиб бораётган яна бир профессионал боксчимиз Равшан Худойназаров навбатдаги жангини ўтказди. Биринчи ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган 37 ёшли ҳамюртимиз 26 июнь куни мексикалик Серхио Сарабия билан тўқнаш келди. 

Tecno

АҚШнинг Юта штатига қарашли Солт-Лейк-Сити шаҳрида ташкил этилган ушбу баҳс 4 раундлик рейтинг жангидан иборат эди. Қувонарлиси мазкур қарама-қаршиликда Худойназаров очколар ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мексикалик чармқўлқоп устаси шу кунга қадар мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган эди. Яъни 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонганди. Бу унинг 6-жанги эди ва илк мағлубиятини юртдошимиздан қабул қилиб олди.

Маълумот учун, Равшан Худойназаров фаолияти мобайнида 22 та жанг ўтказиб, 18 тасида ғалаба қозонган ва 4 бора мағлубиятга учраган. Ғалабаларининг 14 тасини муддатидан аввал қўлга киритган. 

Шу ўринда ушба ғалаба билан боксчимизни муборакбод этамиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!