20 ёшли француз учун "Реал", МЮ ва "Тоттенхэм" кураш олиб бормоқда

  • 18 декабрь, 2019, 15:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре Европа грандларининг диққат эътиборига тушиб қолди. Бу ҳақда La Voix du Nord нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 20 ёшли француз учун «Реал», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Наполи» ҳамда «Валенсия» клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Таъкидлаш керакки, Бубакарининг трансфер нархи 50-60 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Сумаре “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!