
Арина Соболенко бош совринни кўзламоқда
Беларуслик теннисчи Арина Соболенко Сан-Хосе шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтаётган халқаро турнирнинг финал йўлланмасини қўлга киритди.
Арина мусобақанинг ярим финалида хорватиялик Донна Векич билан рақобатлашиб, якунда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Улар ўртасидаги мазкур баҳс 1 соат 18 дақиқа давом этди.
Энди "Mubadala Silicon Valley Classic" биринчилигининг бош соврини учун ўтадиган ўйина А.Соболенко хитойлик Чжен Сайсайга қарши кортга чиқади.
Фикрлар