Златан Ибрагимович: "Офарин, Чимаев. Кейинги чемпион сенсан"

Златан Ибрагимович: "Офарин, Чимаев. Кейинги чемпион сенсан"

  • 0
  • MMA

26 октябрь куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирига бир қатор машхурлар қатори футбол юлдузи Златан Ибрагимович ҳам ташриф буюрди. Мусобақадан сўнг, у ўрта вазнда октагонга кўтарилган Хамзат Чимаевни ғалаба билан табриклади.

"Офарин, Хамзат. Кейинги чемпион сенсан", - деб ёзди футболчи 64 миллиондан ортиқ обуначиси бор Instagram саҳифасида.

Чимаев ҳам "саломга алик олиш"ни унутмади.

"Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, ака. Бу жуда ажойиб бўлди", - деб жавоб қайтарди чеченистонлик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган "UFC 308" турнирида Чимаев 1-раундадёқ Роберт Уиттакерни бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди. 

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ