Роналду Мессидан ўзиб кетди ва тарихий рекорд ўрнатди

Роналду Мессидан ўзиб кетди ва тарихий рекорд ўрнатди

  • 0
  • Футбол

Криштиану Роналду фаолияти давомидаги жами даромади 2 миллиард доллардан ошган тарихдаги биринчи футболчига айланди.

Португалия миллий жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомидаги умумий даромади бўйича тарихий натижа қайд этди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

41 ёшли футболчи, шунингдек, дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини бошқариб турибди. Унинг 2026/2027 йилги мавсумдаги даромади 300 миллион долларга баҳоланмоқда. Шундан 250 миллион доллари клубдаги фаолияти, қолган 50 миллион доллари эса реклама шартномалари ва бошқа тижорий лойиҳалар ҳиссасига тўғри келади.

Рейтингда иккинчи ўринни 145 миллион доллар даромад билан аргентиналик Лионель Месси эгаллади. Кучли учликка 100 миллион доллар билан франциялик Килиан Мбаппе якун ясади.

Forbes талқинига кўра, дунёнинг энг кўп даромад топувчи 10 футболчиси:

  1. Криштиану Роналду — 300 миллион доллар.
  2. Лионель Месси — 145 миллион доллар.
  3. Килиан Мбаппе — 100 миллион доллар.
  4. Эрлинг Ҳоланд — 85 миллион доллар.
  5. Винисиус Жуниор — 76 миллион доллар.
  6. Ламин Ямал — 55 миллион доллар.
  7. Садио Мане — 54 миллион доллар.
  8. Жуд Беллингем — 45 миллион доллар.
  9. Харри Кейн — 42 миллион доллар.
  10. Муҳаммад Салоҳ — 40 миллион доллар.

Forbes ҳисоб-китобларида футболчиларнинг майдондаги фаолиятидан оладиган даромадлари ҳамда тижорий фаолиятдан тушадиган маблағлари солиқлар ва агентлик тўловлари чегирилмасидан олдин ҳисобга олинади. Рейтингдаги ўн нафар футболчининг жами даромади 942 миллион долларга етиши кутилмоқда.

SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ