Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  • 0
  • Футбол

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Маълум қилинишича, Фабио Каннаваро шогирдлари Саудия Арабистони терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги ФИФА кунлари доирасида учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Жамоа Эронни 3:1, Сурияни эса 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Жанубий Кореяга қарши сафардаги баҳсда эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ