Зидан Ямалнинг ўтган мавсумдаги ҳаракатларини баҳолади!
- 13-октябр 2025, 12:24
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Афсонавий футболчи ва собиқ "Реал Мадрид" бош мураббийи Зинедин Зидан ёш истеъдод эгаси Ламин Ямалнинг ўйинини мақтади:
"Қайси футболчи менга ёқади? Майдондаги позициясидан қатъи назар, тўпга текканида мени ҳайратга соладиган битта ўйинчи бор — бу Ямал. У ўтган мавсум "Сан-Сиро"да "Интер"га қарши ўйинда ҳаммасини ўзи қилган эди.
Шунингдек, менинг хаёлимга Витинья ва Невеш келади — улар ҳеч қачон тўпни йўқотишмайди", — дея таъриф бериб ўтди франциялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги "Барселона" ўтган мавсум Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида "Интер" билан куч синашиб, икки ўйин натижасига кўра, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учраган ҳолда турнирни тарк этган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ