Замоҳшари Бекмуродов чемпион, Қурбонбоевада бронза!

Замоҳшари Бекмуродов чемпион, Қурбонбоевада бронза!

  • 0
  • Дзюдо

Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган Европа Очиқ кубогининг биринчи куни дзюдочиларимиз икки бор шоҳсупага кўтарилишди.

Қувонарлиси, бухоролик ёш дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов "Prague European Open" чемпионига айланди. Фаолиятида илк бор -73 кг вазн тоифасида курашган 20 ёшли полвонимиз тажрибали рақибларини енгиб, нуфузли мусобақа ғолиби бўлди. Бекмуродов финал беллашувида украиналик Саид-Магомед Халидовни бир дақиқада оғритиш усули билан мағлубиятга учратди. 

Терма жамоамизга бугуннинг ҳисобидан иккинчи медални Ирисхон Қурбонбоева келтирди. +78 кг вазндаги вакиламиз бронза медали учун кечган баҳсда полшалик Кинга Волчакни иппон баҳоси эвазига таслим этди. 

Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 35 давлат орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ