
"Ювентус" ПСЖ футболчисига қизиқиб қолди
- 25-август 2020, 11:01
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес яна Италияга қайтиши мумкин.
Sky Sport Italia мухбири Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 26 ёшли аргентиналик футболчига “Ювентус”дан қизиқиш бўлмоқда. Паредес учун А Серия бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида “Рома”, “Эмполи” ва “Кьево” каби жамоаларда тўп сурган.
Паредес ўтган мавсум Франция чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ