
"Ювентус" футболчиси автогол урган ўйинда Туркия қийин ғалабага эришди (видео)
- 12-октябр 2021, 07:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
ЖЧ-2022 саралаши Европа минтақаси “G” гуруҳининг 8-турида Туркия сафарда Латвия меҳмони бўлди.
Қизиқарли кечган ўйинда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди. Шу куни Сердер Дурсун (76') ва Бурак Йилмаз (90+9') Туркия сафида гол муаллифи бўлди. Бироқ Латвия ҳисобига ёзилган ягона гол ҳам турк футболчиси томонидан киритилди. Мерих Демирал 70-дақиқада кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ