Юнон-рум курашчимиз дунёда тенгсиз эканини яна бир бор исботлади
- 25-август 2025, 11:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича У-20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Кечаги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди.
-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз саралаш босқичларида Япония, нейтрал мақомда курашган Россия, Қозоғистон вакилларини мағлуб этган эди. Финал беллашувида эса арманистонлик спортчи 12:2 ҳисобида таслим этилди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ