Ҳусанов "Арсенал"га қарши чемпионлик ўйинида неча баллни қўлга киритди?
- 19-апрел, 23:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Бир неча дақиқа олдин "Манчестер Сити" - "Арсенал" клублари иштирокидаги чемпионлик баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда Гвардиола жамоаси 2:1 ҳисобида лондонликларни таслим этди ва чемпионлик йўлидаги имкониятларни яхшилаб олди. Агар "шаҳарликлар" Премьер-лигада қолган барча учрашувларда зафар қучса, яна бир кубокни боши узра кўтариши мумкин.
Мазкур тўқнашувни ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказишга муваффақ бўлди. Беллашувдан сўнг бир неча статистик порталлар вакилимизнинг ўйинини турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 7.7 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 6.8 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 6.9 балл берди.
Маълумот ўрнида, манчестерликлар навбатдаги учрашувини 23 апрель куни "Бёрнли"га қарши ўтказади.