Ёмон хулқи билан машҳур боксчи кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди
- 27-октябр 2019, 14:29
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Лондонда "О2 Aрена" да профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Мазкур жанг кечасида оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Дерек Чисора ҳамда Девид Прайс тўқнаш келишди.
Тўртинчи раундда Девид нокдаунга учради. У жангни давом эттиришга тайёрлигини кўрсатсада, мураббийлари рингга оқ сочиқни ташлашди.
Мазкур муваффақият Чисора учун кетма-кет учинчиси бўлди. Дерек навбатдаги жангини WBO интерконтинентал камари учун ўтказиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ