
Йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Манчестер Юнайтед" пешқадамга айланиб олди. Роналдудан дубль!
- 11-сентябр 2021, 20:55
- Javokhir Azimov
- 5
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 4-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, биринчи бўлим сўнгида Криштиану ҳисобни очди. 56-дақиқада меҳмонлар мувозанатни тиклаган бўлса, Роналду дубль қайд этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бруну Фернандеш супер голи билан мухлислар олқишига сазовор бўлди. Захирадан майдонга тушган Лингард ўз голи билан ўйинга мантиқий нуқта қўйди.
Ушбу ғалаба натижасида манкунияликлар очколари сонини 10 тага етказиб олган ҳолда, пешқадамга айланиб олди. 19 ўриндаги "Ньюкасл" ҳисобида 1 очко мавжуд.
{game}3609966{/game}
{online}3609966{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ