Яхшибоевнинг "Легия"си меҳмонда минимал ҳисобда зафар қучди
- 7-март 2021, 23:37
- Abdullajon .
- 0
- Футбол
Польша Премьер-Лигаси 20-туридан ўрин олган "Шлёнк" Врослав - "Легия" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жасур Яхшибоев бу учрашув учун қайдномага киритилмаган эди, шу сабабли у бугун майдонга тушмади.
Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга "Легия" сафида Павел Вшолек муаллифлик қилди. Шу тариқа, очколари сонини 42 тага етказиб олган Яхшибоев жамоаси энг яқин таъқибчисидан 7 очкога илгарилаб кетди. "Шлёнск" Врослав эса, 28 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ